Янгиликлар
Тоғли ҳудудлардан ўтган юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 05.03.2024
  • 39

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида ташкил этилган ва туну кун фаолият юритадиган навбатчи гуруҳлар томонидан юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриги ўтказилмоқда.

Хусусан, Жиззах вилоятининг Бахмал тумани ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли «Л-521» электр узатиш тармоғи назорат кўригидан ўтказилди.

Аниқланган камчиликлар, совуқ об-ҳаво шароити оқибатлари бартараф этилмоқда.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/10789

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>