Янгиликлар
Online: Таъмирлаш-созлаш ишлари давом эттирилмоқда
  • 18.02.2024
  • 58

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда магистрал электр тармоқлари навбатчи бригадалари Л-А-Ф линиясининг қулаган 99- ва 100-таянч устунлари ўрнига янги темир-бетон таянч устунлари ўрнатиб, электр тармоғи симини тортиш ишларини давом эттиришмоқда.

⚡️ Эслатиб ўтамиз, мазкур линия иккита юқори кучланишли подстанциялар оралиғига қурилган бўлиб, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти электр таъминоти тизими ишончлилигини оширишга хизмат қилади ва истеъмолчилар тармоғи билан боғланмаган.

⇒ Маълумот ўрнида: мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидаги юқори кучланишли электр тармоқлари белгиланган тартибда навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда.

✅ Таъмирлаш-созлаш ишлари муваффақиятли якунланди

Бугун, 2024 йил 18 февраль куни тонгги соатларда магистрал электр тармоқлари навбатчи бригадалари Л-А-Ф линиясининг қулаган 99- ва 100-таянч устунлари ўрнига янги темир-бетон таянч устунлари ўрнатилиб, сим тортилиб, электр тармоғи кучланиш остига қўйилди.

⚡️ Бир сўз билан айтганда, "Адолат" ва "Файзиобод" подстанциялари иш фаолиятининг ишончлилигини таъминловчи линиядаги носозликни бартараф этиш учун олиб борилган қурилиш-монтаж ишлари муваффақиятли якунланди.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>