Янгиликлар
uzbekistonmet.uz: ЁШ ЭНЕРГЕТИКЛАР АДИБЛАР ХИЁБОНИДА
  • 29.08.2020
  • 942

   ИЖОДИЙ МЕРОС ТАРҒИБОТИ

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги «Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 502-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раиси 2020 йил 28 август куни 259-сонли буйруқни имзолади. Буйруққа кўра Жамиятнинг Марказий бошқарув аппарати ҳамда ҳудудий филиалларидаги Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилотлари ўз иш режаларига атоқли адиб ва мутафаккирлар ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда Адиблар хиёбонига саёҳат уюштириш каби тадбирларни киритиб, ёшлар сиёсати бўйича олиб борилаётган амалиётлар кўламини бирмунча бойитишди.

 

 

   Шунингдек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида қабул қилинган буйруққа мувофиқ қуйидаги ишлар амалга оширилади:

  • Жамият тизимидаги кўпсонли ёшларнинг келажакда ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишиши, шунингдек, улар қалбида буюк аждодларимизга, айниқса мутафаккир адибларимизга бўлган юксак эҳтиромни шакллантириш, шунингдек, улар томонидан ёзиб қолдирилган ижод намуналари мутолаасини кенг тарғиб қилиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонига ёшлар гуруҳи ташрифи ташкил этилади;
  • Ҳудудий филиалларда фаоллик кўрсатиб келаётган лаёқатли ёшларни кенг жалб этган ҳолда жамият миқёсида мутафаккир адибларнинг китоб ярмаркасини ўтказилади;
  • Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида тизим ижтимоий тармоқларида ҳар бир адиб ҳаёти ва ижодига бағишланган махсус саҳифалар яратилади;
  • Ёшлар сиёсати бўйича олиб борилаётган ишлар Жамиятнинг Ахборот хизмати томонидан кенг ёритилади.

 

 

   АДИБЛАР ХИЁБОНИГА САЁҲАТ

   Бугун, 29 август куни Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппарати Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари Ватанимиз пойтахтининг энг сўлим гўшасида жойлашган Адиблар хиёбонига саёҳат уюштиришди. Саёҳатга Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Азизбек Ботиров йўлбошчилик қилди.

 

 

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг маънавий-марифий ишлар бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ориф Тўхташев, Қорақалпоғистон Республикаси халқ шоири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Рустам Мусурмон ҳамда юртимиз ёшларининг севимли нашри — “Ёшлик” журнали бош муҳаррири, ёзувчи Нурилла Чори иштирокида Адиблар хиёбонида сўнгги йилларда амалга оширилган кўнг кўламли ишлар хусусида ажойиб давра суҳбати ташкил қилинди. Хиёбонда хотира ҳайкаллари бунёд этилган эл ардоғидаги шоир ва ёзувчиларнинг ҳаёт ва ижод йўли, асарлар хусусида қизғин суҳбат интерактив мулоқот шаклида бўлди.

 

 

   Саёҳат давомида ёш энергетиклар хиёбон ҳудудида жойлашган «Тошкент музейи»да ҳам бўлишди. Музейдаги тарихий экспонатлар, қадимги манзилгоҳлар ҳақида сўзловчи топилмалар ёш энергетикларда катта таассурот қолдирди.

 

 

   САОДАТ МАСКАНИ— ЎЗБЕКИСТОН!

   Жонажон Ватанимиз — Ўзбекистон Республикаси мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига 29 йил тўлмоқда. Истиқлол эл-юртимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиб, қадр-қимматини англаб, муносиб ҳаёт кечириш, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш имкониятини яратди. Айни пайтда у ҳар бир одамнинг иқтисодий, ижтимоий соҳаларда истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришининг мустаҳкам заминидир.

 

 

   Истиқлолнинг илк йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олди.

 

 

   Мамлакатимиз мутақиллигининг 29 йиллигини нишонлаш арафасида ўтган давр мобайнида босиб ўтилган мураккаб йўлимизга яна бир бор назар ташлаш, мустақил тараққиётимиз давомида амалга оширилган ишлар, эришган натижаларни холисона баҳолаш ва уларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоачилик, бутун халқимизнинг онги шуурига етказиш мақсадга мувофиқдир.

 

 

   Дарҳақиқат, истиқлол туфайли ўзлигимизни англадик, озод халқ, мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг бор бўй-бастини, улкан салоҳиятини бутун дунёга намоён қилиш имкони очилди. Озодлик боис бизни жаҳон таниди, халқимизнинг фидокорона меҳнати, ёшларимизнинг ғайрати, азму шижоати ила ватанимизнинг шон-шуҳрати олам узра янада кенгроқ ёйилмоқда. Ҳуррият берган беқиёс имкониятлар негизида эртанги кунимиз — эркин ва фаровон келажагимизни ўз қўлимиз билан бунёд этмоқдамиз.

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>