Янгиликлар
Навоий ва Бобур ижодини ўрганиш — саодатга эришиш
  • 14.02.2024
  • 61

Бугун «Тошкент шаҳар магистраль электр тармоқлари» филиалида икки буюк аждодимиз: Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан “Навоий ва Бобур ижодини ўрганиш — саодат эришиш” мавзусида маънавият соати ўтказилди.

Тадбирда касаба уюшмаси қўмитаси раиси N.X. Ходжамкулиева аждодларимиз ҳаёти ва ижоди, уларни ўрганишнинг аҳамияти ҳақидаги сўзлаб берди. Тадбирга йиғилганлар Навоий ва Бобурнинг бизга қолдирган улуғ маънавий мероси — ғазал ва рубоийларидан ёд айтиб беридилар.

Ташкил этилган навбатдаги маънавият соати энергетиклар жамоасига кўтаринки руҳ ва хуш кайфият бахш этди.

Facebook  ‖  Instagram  ‖  YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>