Янгиликлар
Тоғли ҳудудлардан ўтган юқори кучланишли электр тармоқларига элтувчи йўл очиш ишлари амалга оширилмоқда
  • 09.02.2024
  • 69

⚡️ Аввал хабар, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида ташкил этилган навбатчи гуруҳлар бригадаси юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриги ўтказилмоқда.
 
Мисол учун, «Қашқадарё МЭТ» филиали томонидан техник-муҳандислик номи Л-507 ҳамда Л-519 бўлган электр узатиш ҳаво тармоқларининг тоғли ҳудудлардан ўтган қисмида, зарур бўлганда таъмирлаш-созлаш ишларини олиб бориш мақсадида, сафарбар этиладиган махсус техника ва механизмлар учун бульдозерлар ёрдамида йўл очиш ишлари амалга оширилмоқда.
 
Юқори кучланишли тармоқлар ўрнатилган тоғ баландликларига элтувчи йўл очиш ишлари Ғузор туманининг Пачкамар, Деҳқонобод туманининг Гумбулоқ, Бибиқорасоч, Оқдаҳана ҳамда Торқопчиғой қишлоқлари ҳудудларида амалга оширилди.


 
 

✍️ «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали

https://t.me/minenergy_uz/10491

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>