Янгиликлар
Кучли шамол натижасида Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги айрим электр тармоқларида носозлик юзага келган
  • 07.02.2024
  • 60

Соат 07:30 ҳолатига ушбу ҳудудларда юз бераётган кучли шамол баъзи бир электр қурилмаларида носозликларга сабаб бўлган.

Бунинг натижасида Самарқанд вилоятида 457 МВт (114 минг 250 та истеъмолчи), Жиззах вилоятида эса 64 МВт (16 мингта истеъмолчи) қувват билан электр таъминотида вақтинчалик қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.

Ҳозирги вақтда махсус бригадалар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Носозликлар қисқа вақт ичида босқичма-босқич бартараф қилиниб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Соат 14:30 ҳолатига Самарқанд вилоятида ўчиқ турган 97 та фидердан 58 таси тармоққа уланди.

Натижада 32 мингта истеъмолчининг электр таъминоти қайта тикланди.

Ҳозирги вақтда тезкор бригадалар томонидан қолган фидерларда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/10458

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>