Янгиликлар
Тоғли ҳудудлардан ўтган юқори кучланишли электр тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 07.02.2024
  • 72

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистраль электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатлар олдини олиш мақсадида ташкил этилган ва туну кун фаолият юритадиган навбатчи гуруҳлар бригадаси томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда  навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда.

Мисол учун, Қашқадарё вилояти Китоб туманининг Тахта қорача довони ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли, техник-муҳандислик номи Л-520 бўлган электр узатиш ҳаво тармоғининг фавқулодда ўчишини олдини олиш мақсадида «Қашқадарё магистраль электр тармоқлари» филиали Ҳаво линиялар хизмати ходимлари томонидан навбатдан ташқари назорат кўриги ўтказилди. Аниқланган камчиликлар, совуқ об-ҳаво шароити оқибатлари бартараф этилди.

 

 

✍️ «Қашқадарё МЭТ» филиали

Facebook  ‖ Инстаграм  ‖ YouTube

https://t.me/sputnikuzbek/34346

https://t.me/nova24live/57888

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>