Янгиликлар
Хитойга пресс-тур доирасида «STATE GRID CORPORATION OF CHINA» корпорациясига келдик
  • 05.02.2024
  • 63

Бу ерда бизни қизиқтирган йўналишларнинг яна бири хитойликларнинг энергия тежамкорлигига интилиши ҳамда аҳоли учун нархлар масаласи бўлди.

Корпорациядагиларнинг айтишича, нархлар табақалаштирилган тарифга биноан шакллантирилган. Масалан, Пекинда бир кВт•соат электр энергияси ярим юань туради. Бу бугунги курс билан ҳисоблаганда, 867 сўм деганидир. Бир ойда ҳар бир истеъмолчи учун 240 кВт•соат электр энергияси шу нархда етказиб берилади.

Кейинги босқич 241 кВт•соатдан 400 кВт•соатгача. Бунда бир  кВт•соат учун 0,64 юань - 1110 сўмдан тўланади.

Учинчи босқичда эса ҳар бир кВт•соат электр энергияси истеъмоли учун 0,89 юань, яъни 1543 сўмдан ҳисоб-китоб қилинади.

Айтайлик, бир ойда ўртача 300 АҚШ доллари даромад қиладиган оила 500 кВт•соат электр энергияси истеъмоли учун топганининг 16 фоизини тўлашига тўғри келади.

Бошқача айтганда, бизда 500 кВт•соат учун 147 минг 500 сўм тўланса, Хитойда бу «ҳашамат» бизнинг пулга 771 минг 630 сўмга тушади.

Бир ойда ўртача даромади бизникига тенг оила биздан кўра 5,23 баравар кўп пул тўлайди-ю, тежамкорлик қилмасинми?!

Манба: https://t.me/press_secretary_minenergy/99

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>