Янгиликлар
2 февралга ўтар кечаси Бишкекдаги ягона ИЭСда портлаш содир бўлди
  • 03.02.2024
  • 81

Натижада 1 миллионга яқин одам яшайдиган Қирғизистон пойтахтида иссиқлик ва электр энергияси билан боғлиқ муаммолар юзага келди.

Ҳодиса оқибатида 5 киши жароҳат олган. ИЭСнинг икки ишчиси 80 фоизгача куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган, уларнинг аҳволи жуда оғир. Мамлакат ФВВ вазири Ажикеевга кўра, портлаш сабаби газ ёки кўмир чанги йиғилиши бўлиши мумкин. Катта эҳтимол портлаш айнан шахталардан бирида содир бўлган.

Мутасаддилар авария оқибатлари тўлиқ бартараф этилиши учун камида 2-3 кун, тизим одатий режимга қайтиши учун эса бир ҳафтагача вақт талаб қилинишини айтган. Ҳозир Бишкекнинг катта қисмида иссиқлик таъминоти узилган.

@burchakostida

Манба: https://t.me/burchakostida/43788

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>