Янгиликлар
Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш лойиҳаси доирасида Хитойдан қуёш панеллари юкланган 50 та контейнердан иборат биринчи юк поезди йўлга чиқди
  • 02.02.2024
  • 82

Кеча, 3 август куни Хитойнинг “China Gezhouba Group Investment Company Co. LTD” компанияси томонидан Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида умумий қуввати 1 000 МВт бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида “Longi” компаниясининг илк 20 МВт қувватли қуёш панелларини Ўзбекистонга жўнатишга старт бериш маросими бўлиб ўтди.

 

Унда Хитойнинг Шенси провенцияси губернатори Ган Чжао, “China Energy Engineering Corporation" компанияси вице-президенти Сяхуа Чен, , “Longi” компанияси бошқаруви раиси Баошен Чжун, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири J.Mirzamahmudov ва тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

 

 

Маросимда жорий йилнинг февраль ойида Энергетика вазирлиги делегациясининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи доирасида “China Gezhouba Group Investment Company Co. LTD” компанияси билан эришилган келушувлар натижасида жорий йилнинг апрель ойида Қашқадарё ва Бухоро вилоятиларида умумий қуввати 1 000 МВт бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича Инвестиция шартномаси ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битими имзолангани таъкидланди.

 

 

Ушбу лойиҳалар доирасида жорий йилнинг июнь ойида Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида умумий қуввати 1 000 МВт бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станцияси қуришилишига старт берилган эди. Ушбу лойиҳалар доирасида 3 август куни Хитойнинг Сиян шаҳридан “Longi” компаниясининг илк 20 МВт қувватли қуёш панеллари Ўзбекистон Республикасига жўнатилди.

 

 

Ҳар бир лойиҳа доирасида дастлабки 200 МВт қувватлар жорий йил якунига қадар ягона электр тармоғига уланади ва 2024 йил сентябрда тўлиқ қувватда ишга туширилади.

Лойиҳаларни амалга ошириш натижасида йилига 2,2 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади. Шунингдек, 600 млн куб метр табиий газ иқтисод қилиниб, атмосферага 1 минг 34 тонна зарарли газлар чиқарилиши олди олинади.

 

 

Маълумот учун: Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПҚ-190 ва ПҚ-191-сон қарорлари имзоланди.



 

Ўзбекистон Республикаси
Энрегетика вазирлиги Ахборот хизмати

Манба: https://minenergy.uz/uz/news/view/3141

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>