Янгиликлар
Кеча электр таъминотидаги узилишлар юзасидан 132 та мурожаат келиб тушган
  • 12.01.2024
  • 61

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.

Мурожаатлар бўйича юзага келган барча муаммолар махсус бригадалар томонидан бартараф этилди.

Табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича келиб тушган 142 та мурожаат бўйича ҳам тезкор чора-тадбирлар олиб борилди.

Республика истеъмолчиларига 232,9 млн кВт·соат электр энергияси етказиб берилди. Бу режадагига нисбатан 101 фоиз кўпдир. Табиий газ истеъмоли 157 млн кубометрни ташкил қилди.

Ҳурматли истеъмолчилар! Электр энергияси таъминоти юзасидан 1154 қисқа рақами ёки “Телеграм”даги @het_admin администраторга, газ таъминоти юзасидан 1104, 104 телефон рақамлари ёки “Facebook” ижтимоий тармоғидаги махсус гуруҳга ҳамда кўмир таъминоти юзасидан 78-148-30-03, 71-244-38-28 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

⇒  Батафсил

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/41074

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>