Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзэнергоинспекция" ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев маълум қилди:
✅ 767 млн метр куб табиий газ (748 млрд 600 млн сўм) ва 335 млн киловатт-соат электр энергияси (251 млрд 900 млн сўм) талон-торож қилинган. Бунинг натижасида давлат манфаатларига жами 1 трлн 500 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
✅ Инспекция томонидан истеъмолчиларга давлат хизматларини кўрсатиш бўйича жами 10 минг 369 га яқин объектларнинг электр таъминоти лойиҳалари экспертизадан ўтказилиб, 7 минг 364 та истеъмолчининг электр қурилмалари электр тармоқларига уланишига рухсат берилди.
✅ Ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига тегишли 3 минг 47 та объектнинг электр таъминоти лойиҳалари келишилди.
✅ “Ўзенергоинспекция” томонидан ўтказилган назорат тадбирларида электр тармоқ хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналарида ноқонуний қурилган 9 минг 57 та объект аниқлади.
⇒ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/40711
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати