Бугун соат 14:13 да водий вилоятлари истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли “Л-524” электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.
Бунинг натижасида водий вилоятлари (Наманган, Фарғона ва Андижон)нинг электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.
Ҳозирги вақтда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб бориляпти.
Носозлик тез орада бартараф этилиб, электр энергияси барқарорлиги таъминланади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати