"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ "Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиали шуни маълум қиладики, 220 кВ кучланишли, техник-муҳандислик номи Амир Темур-2-220 кВ бўлган ҳаво тармоғига оптик толали алоқа тармоғини, яъни симини тортиш ишларини бажариш ва тез кунларда якунига етказиш мақсадида Яккабоғ туманининг "Яккабоғ" подстанциясидан чиқувчи Л-Чинор-35 кВ, ф.Учтепа-10 кВ электр тармоқлари бугун, 30 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Истиқлол МФЙ, Қатағон МФЙ, Қайрағоч МФЙ, Наврўз МФЙ ва Яшнобод МФЙ ҳудудларидаги истеъмолчилар маълум муддат кучланишсиз қолиши мумкин.
⚡️ Истеъмолчилардан келиб чиқарилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати