“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Андижон вилоятининг Шаҳрихон, Балиқчи, Бўстон ва Улуғнор туманлари истеъмолчиларининг электр таъминотини янада яхшилаш мақсадида узунлиги 14 километр бўлган 220 кВ кучланишли янги электр узатиш тармоғи ва юқори кучланишли “Сарой” подстанцияси қуриб битказилди.
Бугун, 14 ноябрь куни мазкур подстанциянинг биринчи трансформаторига кучланиш берилди. Айни вақтда подстанция барқарор ишламоқда.
Янги подстанциянинг ишга тушиши натижасида 220 кВ кучланишли “Хакан” подстанциясининг юкламаси 100 МВтга енгиллашади. Бу эса, ўз навбатида, ушбу подстанциянинг барқарор ишлашини таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳа Президентимизнинг 2021 йил 12 июлдаги ПҚ–5180-сонли қарорига асосан амалга оширилди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Maнбa: https://t.me/minenergy_uz/9569
https://t.me/sputnikuzbek/31937
https://t.me/uzbekistanofficial/72891
https://t.me/vodiybozor/155893
https://t.me/hudud_inform/25521
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати