Янгиликлар
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН !!!
  • 31.08.2023
  • 127

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 4 августдаги 332-сон қарорига мувофиқ жорий йил 1 сентябрдан бошлаб республикада “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампаниясига старт берилди.

Ушбу тадбир доирасида жамоатчиликни ёнғинларнинг олдини олиш ишларига кенг жалб этиш мақсадида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ тасарруфидаги барча магистрал электр тармоқлари филиаллари деворий тарғибот-ташвиқот эълонларида қуйидаги мазмунга эга хабарларни жойлаштириш ҳамда барча ишчи-ходимларига ушбу тадбирда фаол иштирок этиши бўйича чақирув эълон қилиш ташкил этилсин!

Ҳурматли ҳамюртлар ва юртимиз меҳмонлари!

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб юртимизда “Ёнғиндан огоҳлик” умуммилий кампанияси ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирда фаол иштирок этишингизни сўраймиз!

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

Эътиборингизга намуна сифатида "Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиали томонидан тайёрланган "Ёнғин хавфсизлиги" бурчаги суратларини тақдим этамиз:

 

>