Янгиликлар
uzbekistonmet.uz: 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
  • 27.06.2023
  • 191

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизматининг фаолиятига тааллуқли умумий маълумотлар:

✔️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарорига асосан Жамият бошқаруви раисининг 2019 йил 3 июлдаги 29-сонли буйруғига биноан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибида Ахборот хизмати  ташкил этилган;

✔️ Жамият бошқаруви раисининг 2019 йил 23 августдаги 66/к-сонли буйруғи билан Ахборот хизмати раҳбари, яъни бошқарув раисининг матбуот котиби ― ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Урунов Улуғбек Пулатович тайинланган;

✔️ Ахборот хизмати раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг дастлабки суҳбат синовидан муваффақиятли ўтган, бу ҳақда Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси номига тавсиянома хати тақдим этилган;

✔️ Ахборот хизматида Жамият штат жадвалига мувофиқ бир нафар мутахассис (хизмат раҳбари) меҳнат фаолиятини олиб боради, унга техник таъминот бўйича ёрдамчилар, яъни веб-сайтга маълумотларни жойлаштириш учун «Energo–IT» филиалининг икки нафар, «Инфографика» студияси фаолиятини юритиш учун «Energo–IT» филиалининг бир нафар ходими бириктирилган;

 ✔️ Ахборот хизмати раҳбарига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг аттестациясидан ўтганлиги тўғрисида 001006-сонли гувоҳнома берилган. ПҚ-4366-сон қарорга мувофиқ матбуот котибига маслаҳатчи мақоми берилган бўлиб, транспорт, тиббий ва иш ҳақи шартларига кўра бошқарув раиси ўринбосарига тенглаштирилган.

✔️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, Odnoklassniki, Utube, Youtube) саҳифалари барқарор фаолият юритмоқда.

✔️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати (матбуот котиби) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ишчи гуруҳи, Мониторинг маркази томонидан тақдим этилган материаллар таҳлили, медиамакондаги негатив маълумотларга тегишли тартибда муносабат билдириш амалиёти мунтазам равишда амалга оширилмоқда.

⇒ Шунингдек, электр таъминотидаги носозликлар, узилишлар, истеъмолчиларнинг тўлов мажбуриятлари, тўлов маданияти юзасидан тарғибот ишларида электр энергияси истеъмолчилари билан бевосита ишлайдиган турдош ташкилотлар: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ фаолиятига Ахборот ҳамкори сифатида кўмак берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг муҳим хабарлари ҳам тегишли тартибда «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг ижтимоий тармоқ саҳифаларида қайта эълон қилинмоқда.

✔️ Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати томонидан янгиланиб бориладиган www.president.uz веб-сайтидаги мақола ва хабарлар Акциядорлик жамиятининг веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида қайта репост қилиб борилмоқда. Шу билан бирга, муҳокамадаги қарор лойиҳаларига тўғридан-тўғри ҳаволалар берилган бўлиб, uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Янгиликлар» рукнидаги мақола, эълон ва маълумотномаларда ҳуқуқий ахборот (қонунчиликдаги янгиликлар) бериб борилади.

✔️ Бундан ташқари, Жамиятнинг расмий телеграм каналида Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” махсус иловасидаги соҳага тааллуқли маълумотлар тез-тез қайта эълон (репост) қилиб турилади.

✔️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармонининг моҳияти ва аҳамияти, унда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайтида «Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда» номли янги рукн ташкил этилган. Шунингдек, “Ёшлар сиёсати” номли янги рукн орқали ёшлар сиёсаига оид маълумотлар бериб борилмоқда.

✔️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг +998 55 500-5545 махсус алоқа телефони — Call sentr, Ахборот хизмати рақами 71-236-6035 (матбуот котиби), ИШОНЧ РАҚАМИ, яъни фуқаролар мурожаати учун махсус телефон рақами +998 71-208-56-46, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ фаолиятида коррупция ҳолатлари аниқланганда боғланиш учун махсус рақам: +998-71-208-5649, бундан ташқари, Девонхона (канцелярия) +998 71-236-6226 рақамлари (фақат расмий хатлар юзасидан) ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раисининг ёрдамчиси  71-236-56-22 телефон рақамлари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, «Халқ қабулхонаси» рукнида Жамият бошқаруви раиси ва ўринбосарларининг қабул кунлари, қабул қайдномасига ёзилиш учун телефон рақамлари эълон қилинган.

✔️ Жамиятнинг веб-сайтида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.

✔️ Бундан ташқари, uzbekistonmet.uz веб-сайтида бўш иш ўринларига салоҳиятли кадрларни жалб қилиш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнини шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Онлайн резюме” ва “Онлайн маслаҳатчи” электрон дастурлари жорий қилинган.

✔️Акциядорлик  жамият расмий веб-сайтининг барқарор фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Веб-сайт 4 та тил-графика саҳифаларида (ўзбек тили кирилл ва ўзбек тили лотин графикаси, рус тили ва инглиз тилларида) юритилиб, унда 10 та рукн, 47 та нимрукн, 1 та Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги ҳудудий филиаллар ҳақида батафсил маълумотлар жойлаштирилган инфографика маълумотномаси мавжуд.

✔️ Магистрал электр тармоқлари филиаллари ҳақидаги маълумотлар (филиал манзили, асосий иш фаолияти, боғланиш учун телефон рақамлари, филиал раҳбарининг исм-шарифи) харита шаклидаги инфографикага жойлаштирилган.

✔️ Айни пайтда веб-сайтга жойлаштирилган маълумотлар сони 4100 дан зиёд бўлиб, кенг жамоатчилик учун очиқ. Веб-сайтда мобил қурилмалар учун соддалаштирилган дизайн версияси, имконияти чекланган шахслар учун қўшимча қулайликлар, жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларга тезкор муносабат билдириш, ташрифлар статистикасини ўрганиш ва назорат қилиш, веб-сайт бўйича излаш имконини берувчи функциялар мавжуд.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 

>