Янгиликлар
500 кВ кучланишли Л–550 тармоғини очиқ тақсимлаш қурилмасига улаш амалиёти муваффақиятли якунланди
  • 23.06.2023
  • 142

Аввал хабар берганимиздек,  “ACWA POWER” компанияси томонидан қурилаётган қуввати 1 500 МВт бўлган янги ИЭСнинг биринчи энергия блоки ишга туширилиши муносабати билан, 500 кВ кучланишли Л–550 тармоғини очиқ тақсимлаш қурилмасига улаш техник-муҳандислик амалиётларининг учинчи, якуний иш кунини муфаввақиятли якунлади.

Маълумот ўрнида: Бугун, 2023 йил 23 июнь куни, тонгги соат 4:00 дан 11:00 га қадар «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали ҳамда бошқа турдош қурилиш-монтаж ташкилоти мутахассислари, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) Сирдарё вилояти мутахассислари, Сирдарё вилоят ҳокимияти ҳамда бошқа масъул ташкилот вакиллари иштирокида режалаштирилган қурилиш-монтаж ишларини якунлади.

⚡️Айни пайтда тармоқдан вақтинча узилган истеъмолчиларга кучланиш бериш ишлари олиб борилмоқда.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 

>