Янгиликлар
Диққат, эълон! 2023 йил 7 июнь куни Қарши шаҳри ва Қарши туманининг айрим ҳудудлари электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин
  • 07.06.2023
  • 165

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибидаги “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали балансида бўлган 220 кВли “Қарши” подстанциясида модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари (4000 кВА қувватли трансформатор 6300 кВА қувватлисига алмаштирилмоқда) олиб борилаётганлиги сабабли 2023 йил 7 июнь куни Қарши шаҳар ва Қарши туманининг айрим ҳудудларида жойлашган электр тармоқларида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

⇒ Эслатиб ўтамиз, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётганда электр ускуна ва жиҳозларининг юкламаси бошқа ускуна-жиҳозларга вақтинча юкланади. Истеъмол ҳажми сезиларли ошган пайтларда ф.Тахтапул-6кВ, ф.Ниҳол-2-6кВ, ф.Насос-3-2-6кВ, ф.Ойбек-6кв ва ф.Ҳаёт-6кВ электр узатиш тармоқларида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин.

 

Веб-саҳифа ‖  FacebookInstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>