Янгиликлар
Хорижий ҳамкорлар билан муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтди
  • 18.04.2023
  • 223

Бугун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ нинг кичик мажлислар залида Хитой Халқ Республикасининг йирик энергетика компанияси вакиллари билан муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов ҳамда “State Grid China Electric Power Equipment and Technology Co., Ltd” компанияси президенти жаноб Ю Жун иштирок этиб, томонлар энергетика соҳасидаги стратегик шериклик муносабатлари ва ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги ҳукуматлараро келишувларнинг электр энергетика йўналишига оид лойиҳалар, инновацион технологиялардан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Ўзаро тажриба алмашиш бўйича истиқболли режалар юзасидан келишувларга эришилди.

 

✍️ Инвестициялар бош бошқармаси

Веб-саҳифаFacebookYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>