Янгиликлар
ХХР компанияси билан қиймати 6.2 млн АҚШ доллари бўлган шартнома имзоланди
  • 14.04.2023
  • 247

“Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳаси доирасида 2022 йилнинг 25 ноябрь кунида эълон қилинган MUTS/ICB/2016-15-сонли тендер  якунлари бўйича тендерда ғолиб деб топилган Хитой Халқ Республикасининг "Shandong Electrical Engineering & Equipment Group Co., Ltd" компанияси билан автотрансформатор ва куч трансформаторларини етказиб бериш бўйича қиймати 6.2 млн АҚШ доллари бўлган шартнома имзоланди.

Шартномада "Сардор" подстанцияси учун 2 жамланма 250 МВА автотрансформаторлар,   "Қўйлиқ" подстанцияси учун 2 жамланма 80 МВА куч трансформаторлари, "Юксак" подстанцияси учун 2 жамланма 40 МВА кучлaнишни ростловчи трансформаторлар ва бошқа подстанциялар учун 24 жамланма ўз эҳтиёж трансформаторлари кўзда тутилган.

✍️  "Жаҳон банки" лойиҳани амалга ошириш гуруҳи

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>