Янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига табриклар йўллади
  • 30.03.2023
  • 138

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти лавозимига тайинланган Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда Абу-Даби амирлиги Валиаҳди этиб тайинланган Шайх Ҳолид бин Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга табриклар йўллади.

Давлатимиз раҳбари уларни ушбу янги тайинловлар билан самимий қутлаб, энг эзгу тилакларини билдирди. Биродар Амирликлар халқига тинчлик-осойишталик, давомий равнақ ва тараққиёт тилади.

Мактубларда биргаликдаги интилишлар ва қатъий саъй-ҳаракатлар туфайли охирги йилларда Ўзбекистон ва БАА ўртасида қарор топган кенг қамровли алоқалар ўзаро ишонч, юксак ҳурмат ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш тамойиллари асосида янги босқичга кўтарилишига ишонч билдирилган.

Манба: https://t.me/Press_Secretary_Uz/3019

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>