Янгиликлар
Акциядорлик жамияти муҳандислари ва электр чилангарлари диққатига: Ахборот хизмати ҳамда “Устозлар гуруҳи” томонидан эътиборингизга видеодарслар тақдим этилади!
  • 25.03.2023
  • 194

⚡️ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ахборот хизмати («Инфографика» студияси) томонидан Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси бўлими билан ҳамкорликда “VIDEODARSLAR VA TEST-SINOV MASHG‘ULOTLARI” деб номланган махсус ўқув-ахборот канали ташкил этилди. Ундан фақат Акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари (муҳандислар ва электр чилангарлари) касбий маҳорат ва малака ошириш учун электрон платформа сифатида фойдаланишлари мумкин.
 
❗️Янги ташкил этилган ўқув-ахборот канали орқали  “Устозлар гуруҳи” томонидан тайёрланган ва Ахборот хизмати («Инфографика» студияси) томонидан тасвирга олиниб, монтаж қилинган видеодарслар ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг барча масъул бошқарма, бўлим ва хизматлари томонидан тайёрланган тест саволлари тақдим (намойиш) этилади.
 
❗️ Ушбу ўқув-ахборот платформасида намойиш қилинган медиамаҳсулотларни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати томонидан рухсат олмаган ҳолда бошқа ахборот ресурсларида намойиш қилиш, улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
 
‼️Шунингдек, ушбу канал орқали «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ишчи-ходимлари касбий маҳорати ва малакасини ошириш учун тайёрланган видеодарслар ҳамда тест саволлари сифат ва мазмун жиҳатидани олий таълим методикаси ёки бошқа илмий-услубий талабларига мос келмаслиги мумкин.
 
Видеодарслар ҳамда тест-синов саволлари Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси бўлимидан ташқари Электр тармоқларидан фойдаланиш бош бошқармаси, Тизим хизматлари бош бошқармаси ва Акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппаратида фаолият юритаётган бошқа бош бошқармалар ҳамда уларнинг таркибидаги бошқарма, бўлим, филиал ва хизмат мутахассислари томонидан тақдим этилиши мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти  раҳбарияти ушбу платформадаги медиа-маҳсулотлар орқали ўтилган дарсларни яхши ўзлаштирган ҳамда тест топшириқларига тўғри жавоб берган ишчи-ходимларнинг касбий малакасини кузатиб боради ва эришилган юқори кўрсаткичлар муҳандисларнинг тоифа даражалари ҳамда электр чилангарларининг разряд даражаси ошиб бориши, шунингдек, раҳбар лавозимларига тайинлашда эътиборга олинади.
 
Мазкур “VIDEODARSLAR VA TEST-SINOV MASHG‘ULOTLARI” деб номланган махсус ўқув-ахборот канали “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари А.А.Назиров томонидан 2023 йил 27 февраль санасида ўтказилган видеоселектор йиғилишининг АН–16-сонли баёнида белгиланган вазифалар асосида яратилди ва юқорида алоҳида таъкидлаб ўтилганидек, фақат Акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари (муҳандислар ва электр чилангарлари) учун ташкил этилган касбий маҳорат ва малака оширишга мўлжалланган электрон платформа ҳисобланади.
 
⚡️ Акциядорлик жамияти муҳандислар ва электр чилангарлари каналга обуна бўлиш:
https://t.me/+Pz1qHR0W8mYzNmZi

 


 

«Ўзбекистон МEТ» АЖ Ахборот хизмати
https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>