Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига мувофиқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ва унинг таркибидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида умумхалқ ҳашари — Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойи арафасида, кўтаринки кайфият ва уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
“Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари халқимизнинг минг йиллик анъаналарига мувофиқ байрам дастурлари билан ҳамоҳанг тазда ташкил этилган.