Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги”га тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 33-сонли баёни эълон қилинган эди.
⚡️ Мазкур баёнда белгиланган вазифаларни ижро этиш мақсадида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан ташкил қилинган “Спорт — нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остидаги спорт мусобақаси фестивалида “Ўзбекистон МЭТ” АЖда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар фаол иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, аёллар спортнинг стол-тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича ўзаро баҳслашдилар.
✍️ Феруза Хаджимуратова, "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ижро интизоми назорати бўлим бошлиғи, Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раҳбари
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube ‖
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати