Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДА ВАҚТИНЧА УЗИЛИШЛАР КУЗАТИЛИШИ МУМКИН
  • 11.02.2023
  • 141

Ҳурматли истеъмолчилар!

“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали таркибидаги  220 кВли “Хакан” подстанциясида мавжуд Т-2 куч трансформаторида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, ушбу подстанция орқали электр энергияси билан таъминланувчи: Мархамат, Шаҳрихон, Бўстон, Балиқчи, Асака, Улуғнор, Андижон туманларидаги юридик ва аҳоли истеъмолчиларининг электр таъминотида бугун, 11 февраль куни соат 10:30 дан 13:00 га қадар вақтинча узилишлар кузатилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, таъмирлаш ишлари олиб борилаётганда хавфсиз иш шароитини яратиш мақсадида тармоқдан узилган линиялар  юкламаси бошқа электр узатиш тармоқларига ўтказилиб, истеъмолчилар электр таъминотида узилишлар олдини олиш чоралари кўрилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали таркибидаги  220 кВли “Хакан” подстанциясида мавжуд Т-2 куч трансформаторида таъмирлаш ишлари 12:30 қадар якунланди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>