Янгиликлар
Бугун буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллуд топган кун
  • 09.02.2023
  • 205

9 февраль — буюк шоир, мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг 582 йиллиги нишонланадиган сана.

Туркий ва форсий тилларда сермаҳсул ижод қилган Алишер Навоийнинг назмий асарлари 120 минг байтдан ортиқ, 51230 мисрадан ташкил топган. «Хамса» эса шоирнинг шоҳ асаридир. «Хазойин ул-маоний» (Маънолар хазинаси) девони қарийиб 45 минг мисрадан иборат.

Мир Алишер Навоий бутун умрини нафақат ижодга, балки давлат арбоби сифатида халқ фаровонлиги йўлида бунёдкорлик, эзгулик ва хайр-саховат ишларига бағишлаган.

Ҳазрат Навоий ўз даврида замондош шоирлар, олимлар ва санъат аҳлининг моддий ва маънавий кўмакчиси, санъат ва адабиётнинг ҳақиқий ҳомийси бўлган.

Алишер Навоий милодий 1441 йилнинг 9 февраль, ҳижрий 844 йилнинг 14 рамазон кунида таваллуд топгани қайд этилган. У ўша пайтдаги Темурийлар давлатининг пойтахти ва илмий маркази Ҳиротда уйғур оиласида туғилган. 11 ёшида Сабзаворда Ҳусайн Бойқаро билан танишади ва бу танишув унинг ҳаётида муҳим рол ўйнайди. 16 ёшда Машҳадга бориб ўқийди. Отаси Ғиёсиддин Кичкина Баҳодир вафотидан кейин Самарқандга келади ва икки йил Абу Лайс Самарқандийдан дарс олади. 28 ёшда Ҳиротга қайтган Навоий султон Ҳусайн Бойқаро хизматига киради ва муҳрдор лавозимига тайинланади. 31 ёшда девонбеги лавозимига тайинланган Навоий 37 ёшда Абдураҳмон Жомий тавсияси билан Нақшбандия тариқатига киради. Ҳижрий 906 йил, милодий 1500-1501 йилларда Ҳиротда вафот этади. Қабри бугунги Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридадир.

⚡️«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти жамоаси барча юртдошларимизни, қолаверса жаҳон адабиёти мухлислари-ю ихлосмандларини бугунги сана билан қутлайди.

Веб-саҳифа ‖  FacebookYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>