ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: «Электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилишнинг Кения тажрибаси»
  • 07.01.2023
  • 240

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) тадқиқотчилари электр энергетикаси тизимини ислоҳ қилиш борасида Кенияда амалга оширилган ишларни ўрганди.2002-2008 йилларда Кения иқтисодиётида ривожланиш билан бир қаторда энергияга бўлган талаб ўртача 7 фоизга ошган. Мамлакатнинг энергетика тизими эса бу талабни қондира олмасди. Бу ҳолат энергетика тизимида ислоҳотлар зарурлигидан далолат берарди.

Энергетика тизимини трансформация қилиш жараёни:
Ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталарида электр энергиясини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва сотиш соҳасида дастлабки хусусийлаштириш жараёни бошланди. Бу жараён қуйидаги йўналишларда амалга оширилди:

  • 2003-йилда қишлоқ аҳолисини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун “Қишлоқларни электрлаштириш дастури” жорий қилинди;
  • 2004-йилда энергетика сиёсати ислоҳ қилинди;
  • 2005-йилда тарифлар ўзгартирилди;
  • Энергетика соҳасидаги низоларни ҳал этиш учун Ҳакамлик судининг ташкил этилиши энергетика тизимида тенг рақобатли бозорни яратишда муҳим рол ўйнади.
  • 2006-йилда Энергетикага оид қонун қабул қилинди.
  • 2008-2009 йилларда мамлакатда қурғоқчилик бўлганлиги сабабли электр энергияси учун қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ставкасини 16% дан 12% га тушириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Энергетика соҳасидаги олиб борилган тариф сиёсати Кенияда уй хўжаликлари учун нархлар ўсиб борувчи тарифлар тизими қуйидагича йўлга қўйилди:

  1. Ойига 50 кВт/соатгача истеъмол қилувчилар учун нарх 2 Кения шиллингида (0,016 АҚШ доллари) ҳисобланди;
  2. Ойига 51 кВт/соатдан 1500 кВт/соатгача истеъмол қилувчилар учун нарх 8,1 Кения шиллингида (0,066 АҚШ доллари) ҳисобланди;
  3. Ойига 1500 кВт дан ортиқ энергия истеъмол қиладиган уй хўжаликлари учун 18,57 Кения шиллинги (0,15 АҚШ доллари) миқдорида тариф ставкаси қўлланилди.

Ютуқлар:

  • Ислоҳотлар тарифларни 0,07 доллардан 2006-йилда 0,15 долларгача, 2009-йилда 0,19 долларгача ошириш имконини берди. Бу эса энергия ишлаб чиқариш ва етказиб бериш харажатларини қоплаш имконини берди.
  • 2002-йилда электр энергетикаси тизими учун ажратилган маблағлар ЯИМга нисбатан 0,6% ни ташкил этган бўлса, 2008-йилга келиб, бу кўрсаткич деярли нолга тушди.
  • 2000-йилларда электр энергетикаси секторининг қўшимча харажатлари учун бюджетдан маблағ ажратиш сезиларли даражада камайди.
  • Инвестицияларнинг жалб қилиниши, хусусий секторнинг иштирокини ошириб, ислоҳотлар муваффақиятини таъминлади.
  • Электр энергияси таъминоти тизмига янги уланганлар 2003-2004 йиллардаги 43 000 тадан, 2008-2009 йилларда 200 000 тагача ошди.
  • Энергетика тизимида етказиб беришдаги йўқотишлар ҳам аста-секин 2000-йилдаги 21% дан 2009-йилда 15,5% гача қисқарди.
  • 2003-йилдаги “Қишлоқларни электрлаштириш дастури” натижасида тизимга уланганлар сони 650 мингтадан 2 миллионтагача етди.

Хулоса

Кения тажрибаси тариф ставкаларининг оширилиши харажатларни қоплаш, аҳолининг кам таъминланган қатламларига электр энергиясини арзонроқ нархда етказиб бериш имкониятини юзага келтиришини кўрсатади. Ислоҳотларни амалга ошириш учун 10 йилдан ортиқ вақт керак бўлди. Тарифларни ошириш энг яхши чора бўлди. Чунки бу сифатли хизмат кўрсатиш ва электр энергиясини узлуксиз етказиб беришнинг омили эди.

Материал Халқаро валюта жамғармасининг 2013-йилдаги таҳлилий ҳисоботлари асосида тайёрланди.

 

Манба: https://nuz.uz/uz/fan-va-tehnologiya/1210123-elektr-energetikasi-so%D2%B3asini-islo%D2%B3-%D2%9Bilishning-keniya-tazhribasi.html

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>