Янгиликлар
ЭЪТИБОР ВА ЭЪТИРОФ: Ҳамкасбларимиз “МДҲда хизмат кўрсатган энергетик” ҳамда “Энергетика фахрийси” унвонларига сазовор бўлишди
  • 22.12.2022
  • 384

Бугун, 2022 йил 22 декабрь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг катта мажлислар залида норасмий сана — Энергетиклар куни муносабати билан эътирофга сазовор бўлган ҳамкасбларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимни Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов очиб бериб, барча ҳамкасбларни, айни пайтда ўз хизмат вазифасида бажараётган электр чилангарлари-ю навбатчи бригада аъзоларини, диспетчер, автотранспорт ва механизмлар йўналишидаги ходимларни, қурилиш-монтаж, лойиҳалаштириш, маъмурий-бошқарув вазифаларнини ижро этаётган ҳамкасбларни бугунги сана билан табриклади.

Байрам тадбири давомида “МДҲда хизмат кўрсатган энергетик” фахрий унвони ҳамда МДҲ Электроэнергетика кенгашининг фахрий ёрлиғи, шунингдек, “Энергетика фахрийси” унвонини тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгашининг 2020 йил 3 февралдаги “Энергетика фахрийси” унвонини бериш тўғрисидаги Низомига асосан Ўзбекистон Республикаси электр энергетикасини ривожлантириш ва халқ хўжалигини электрлаштиришдаги кўп йиллик ва ҳалол меҳнатлари учун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг бир қатор ходимлари “Энергетика фахрийси” унвони билан тақдирланди.

Эътиборингизга “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақуловнинг тадбир маросимидаги нутқини ҳавола этамиз.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Ҳурматли “Ўзбекистон МЭТ” АЖ жамоаси аъзолари, азиз ҳамкасблар!

Сизларни 22 декабрь, норасмий бўлса-да соҳада кенг нишонланадиган байрам — «Энергетиклар куни» муносабати билан ўз номимдан қизғин муборакбод этаман!

Барчангизга маълумки, кечагина Муҳтарам Президентимиз томонидан Олий Мажлис ҳамда юртимиз аҳлига Мурожаатномаси эълон қилинди. Унда билдирилган асосий масалалар қаторида бизнинг соҳамиз олдида турган устувор вазифаларга ҳам кенг тўхтаб ўтилди. Зеро, биз фаолият олиб бораётган энергетика соҳаси юрт равнақи, мамлакатимиз иқтисодиёти учун энг муҳим йўналишлардан бири эканлиги эътироф этилди. Бу эса, ўз ўрнида, барчамизнинг фидокорона фаолият ташкил этишимизни, бир сўз билан айтганда, ватанпарварлик руҳида ишлашимизни тақозо қилади.

Аслини олганда, бир бутун соҳа ривожи бир ёки бир нечта кишининг фаолияти билан таъминланмайди. Бу ўринда катта бир жамоанинг, кенг соҳа мутахассисларининг жонбозлик билан олиб бораётган фаолияти ўз самарасини кўрсатади. Шу маънода айтишим мумкинки, тизимдаги барча-барча Сиз — соҳа вакиллари бўлган ҳар бирингизнинг муносиб ҳиссангиз мавжуд, деб биламан!

Юртимиз барча соҳаларда кундан-кунга равнақ топиб, катта ривожланиш йўлидан бормоқда. Бу, албатта, мамлакатимиз танлаган йўлининг ниҳоятда тўғрилиги, у мустаҳкам асосга эга эканлигидадир. Алоҳида айтиб ўтиш керак, бугунги ривожланишга Сиз каби тажрибали ва жонкуяр инсонлар томонидан муносиб ҳисса қўшиб келинмоқда.

Ушбу муносабат билан, шу кунларда Ўзбекистон Республикаси электр энергетикасини ривожлантириш ва халқ хўжалигини электрлаштиришдаги кўп йиллик ва ҳалол меҳнатлари учун “МДҲда хизмат кўрсатган энергетик” фахрий унвони ва МДҲ Электроэнергетика кенгашининг фахрий ёрлиғи билан мукофотлаш учун соҳамиздан номзодлар рўйхати эълон қилинди. Қувонарлиси, мазкур рўйхатда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти жамоаси аъзоларидан вакиллар ҳам бор.

Жумладан, МДҲда хизмат кўрсатган энергетик фахрий унвонига “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Қурбонов Феруз Мустафоевич, Энергетика вазирлиги тасарруфидаги “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонаси катта диспетчери Мамажонов Алижон Аҳмедович, “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали юқори кучланишли техник хизмати электрмонтёри Рўзимов Атахон Қуронбоевич муносиб кўрилган.

Шунингдек, МДҲ электроэнергетика кенгашининг фахрий ёрлиғига “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали директори Ибрагимов Равшан Усманович ҳамда “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали реле ҳимояси ва электр синаш хизмати етакчи муҳандиси Жахфаров Яхёхон Шарифович муносиб деб топилган.

Бундан ташқари, кўп йиллик самарали ва ҳалол меҳнатлари учун бир гуруҳ ишчи-ходимларимизга “Энергетика фахрийси” унвони берилди:

 

                                                                  Ғазначилик бошқармаси

1

Саматова Зумрад Тахировна

Етакчи иқтисодчи

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали

2

Комилов Мирали Мирвосидович

Бош муҳандис

“Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали

3

Иванисов Григорий Григорьевич

ИСТТ ва Қ монтажчиси

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали

4

Инамбаев Абдуманноп Эгамбердиевич

ОКС етакчи муҳандиси

“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали

5

Жўраев Эркин Холлиевич

Етакчи муҳандис

6

Хакимов Бахтиёр Ташбаевич

РХ ва ЭА хизмати бошлиғи

“Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали

7

Гадаева Наргиза Пулатовна

Етакчи муҳандис

8

Маманазаров Жасурбек Маманазар ўғли

Капитал курилиш бўлим бошлиғи

“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали

9

Утяпов Дамир Хакимович

РХ ва ЭА хизмати бошлиғи

                                                                        “ENERGO-IT” филиали

10

Саидова Нодира Хикматовна

1-тоифали муҳандис

11

Ходжаева Зулфия Мухаммедовна

Етакчи иқтисодчи

“Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали

12

Жахфаров Яхёхон Шарифович

РХ ва ЭАХ етакчи муҳандиси

“Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали

12

Рахматуллаева Гулнора Истамовна

Линиялар хизмати электромонтёри

13

Рўзиев Ҳамдам Курбанович

500 кВли“Коракўл” подстанцияси электрочилангари

“Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали

14

Юлдашев Ахмеджан Раимбаевич

Навбатчи муҳандис

15

Раджапов Равшонбек Салаевич

Қоровул

16

Каландарова Роза Полатовна

ХИГ ишчиси

17

Курбанов Пўлат Илхамович

Директор ўринбосари

“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали

18

Хамдамов Умиджон Нишонович

РХ ва ЭА хизмати бошлиғи

                                                                     “Ўзэнергоинжиниринг”

19

Султонов Равшанбек Шахобиддинович

Бош мутахассис

20

Рахова Олга Борисовна

Бош мутахассис

“Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали

21

Маманазаров Жасурбек Маманазар ўғли

Капитал қурилиш бўлими бошлиғи

22

Хужамов Улуғбек Худойбердиевич

Синаш бўйича ишлаб чиқариш лабораторияси электрмонтёри

 

Шу муносабат билан фидокорона меҳнатлари эътироф қилинган барча соҳадошларимизга унвонлар муборак бўлсин, деб қоламиз. Амалга ошираётган эзгу амалларингиз ва фидоий меҳнатингиз бардавом бўлсин!

 Қолаверса, яқинлашиб келаётган янги — 2023 йил барчангизга муборак бўлсин, азизлар! Сизни ва сиз орқали оила аъзоларингизни ушбу қутлуғ айём билан муборакбод этаман! Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик тилайман!

Юртимиз энергетика соҳаси равнақи, халқимиз бахту саодати, она Ватанимизнинг тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги хайрли ишларингизга яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!                           

Биз аминмизки, Сизнинг ҳақиқий ватанпарварлигингиз давлатимиз хизматидаги кўп йиллик илмий тажрибангиз Сизга шарафли вазифангизни бажаришда ҳамроҳлик қилиб, йўлингизни ёритиб нурафшон айлаб туради!

Янги йилда барча эзгу ниятларингиз амалга ошишини, кўтаринки ва байрамона кайфият ҳамиша ҳамроҳ бўлишини тилайман!

Ҳурмат билан,

Д. А. Исақулов, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси           

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>