Янгиликлар
Самарқандлик энергетиклар техник-муҳандислик дастури асосида ўқитилмоқда
  • 28.11.2022
  • 190

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сонли қарори билан “Электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 608-сонли қарори билан “Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари” асосида “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиалига қарашли юқори кучланишли подстанция ходимлари техник-муҳандислик дастури асосида ўқитилди.

⚡️ “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиалига қарашли юқори кучланишли подстанцияда меҳнат фаолияти юритувчи ишчи-ходимлар малакасини ошириш, билим-савиясини юксалтириш бўйича ўқитиш жараёнлари давом этмоқда.

 

✍️ “Самарқанд МЭТ” филиалининг Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>