Янгиликлар
FM.87.9 тўлқинларида электр таъминотидаги узилишлар, тежамкорлик ва самарадорлик, "яшил энергия" масалалари муҳокама этилди
  • 21.11.2022
  • 181

Кеча, 2022 йилнинг 21 ноябрь куни соат 12:20да «O‘zbekiston–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида электр таъминотидаги узилишлар, энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги "яшил энергия" манбаларини кундалик ҳаётимизга кенг татбиқ этиш масалалари муҳокамаси жонли эфирга узатилди.

 

Унда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Электр энергияси технологик сарфларини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи Салим Эшонқулов ҳамда Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби Улуғбек Урунов иштирок этди.

Радиобошловчи журналист Нилуфар Аҳмедова.

✅ Марҳамат, жонли мулоқотдан ёзиб олинган медиамаҳсулот билан танишинг!

Эслатиб ўтамиз, радиомулоқот кечки дастурларда такроран эфирга узатилиши мумкин.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>