Янгиликлар
Энергетика вазирлиги: Сирдарё вилоятида янги иссиқлик электр станция ишга туширилди
  • 20.11.2022
  • 204

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида Туркиянинг “Cengiz Enerji” компанияси томонидан қурилган, қуввати 220 МВт бўлган янги газ-поршенли иссиқлик электр станцияси бугун, 20 ноябр куни соат 10:22да Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

Мазкур электр станция йилига 1,7 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Станцияда ўрнатилган қурилмаларнинг фойдали иш коэффициэнти юқорилиги ҳисобига йилига 150 млн метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газ билан қўшимча 685 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.

Аҳамиятлиси, станция қурилиши давомида 700 нафаргача, ишга тушгандан кейин эса 100 нафар янги иш ўрни яратилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 март куни Ўзбекистон ва Туркия Президентлари томонидан мазкур электр станция қурилишига старт берилган эди.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz
▶️@prminenergy

Манба: https://t.me/minenergy_uz/6373

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>