Янгиликлар
Юқори кучланишли подстанцияларда модернизация дастурига мувофиқ қурилиш-монтаж ишлари давом эттирилмоқда
  • 19.10.2022
  • 166

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ–3284-сонли «Жаҳон банки иштирокида «Магистрал тармоқларнинг подстанцияларини замонавийлаштириш ва қайта қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг ижроси таъминланмоқда.

Мисол учун, «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиалининг 220 кВ кучланишли «Сокин» подстанциясини қўшни Қирғизистон энергетикаси билан боғлаб турувчи, ишчи техник-муҳандислик номи У-220 Л-Алай-чап бўлган ячейканинг навбатдаги ўчиргич тасдиқланган дастурга мувофиқ  LTB-245E1-1P-50kA русумли элегазли ўчиргичга  алмаштирилди.

Фотосуратларда юқорида қайд этилган қурилиш-монтаж ишлари акс этган бўлиб, "4-сонли монтаж бошқармаси" АЖ корхонаси ҳамда 220/110/10 кВ ли "Сокин" подстанцияси ходимлари билан биргаликда демонтаж-монтаж қилаётгани суратга олинган.

✍️ «Фарғона МЭТ» филиали Подстанциялар хизмати

 

 Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>