Янгиликлар
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ «InnoWeek.Uz-2022» ҳафталигида фаол иштирок этмоқда
  • 17.10.2022
  • 221

 Аввал хабар берилганидек, бу сафарги «InnoWeek.Uz-2022» ҳафталиги “Барқарор ривожланиш учун яшил инновациялар” шиори остида ўтмоқда.  Ҳафталик доирасида 30дан ортиқ тадбир ўтказилиши режалаштирилган.

 «InnoWeek.Uz-2022» ҳафталиги кўргазмасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассислари ҳам ўзининг асосий иш фаолияти — юқори кучланишли электр тармоқларини эксплуатация қилишдаги инновацион ғоялари билан иштирок этмоқда.  

⚡️Мисол учун, Акциядорлик жамиятининг маъмурий бинолари ҳамда электр объектларининг ёрдамчи бинолари томларига ўрнатилаётган қуёш коллекторлари ҳамда панелларидан самарали фойдаланиш, ички эҳтиёж қувватини қоплаш ишланмалари шулар жумласидан.

 

✍️ Зафар Джураев, Стратегик ривожлантириш ва стандартлаштириш бошқармаси бошлиғи
 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>