Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – энергетика вазири лавозимига тайинлангани муносабати билан “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ва “Ўзатом” агентлиги бош директори лавозимларидан озод этилди.
Шу билан бирга, Ж.Мирзамаҳмудов “Ўзкимёсаноат” АЖга – Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари, шунингдек, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзатом” агентлигига тизим корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича расмий вазифалари учун уларга раҳбарлик қилади.
Қўшимча қиламизки, Ж.Мирзамаҳмудов янги лавозимга тайинланиши муносабати билан “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбариятидан истеъфога чиқарилганлиги тўғрисида Жамият акциядорлари томонидан тегишли қарор қабул қилинган, “Ўзатом” агентлиги бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилиниши кутилмоқда.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/6006
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати