Янгиликлар
"Андижон магистрал электр тармоқлари" филиалида Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги тадбири ўтказилди
  • 22.07.2022
  • 305

"Ўзбекистон МЭТ" АЖнинг 2022 йил 24 июндаги 150-сонли буйруғи ҳамда "Андижон магистрал электр тармоқлари" филиалининг 80-сонли буйруғи асосида Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги тадбири ўтказилди.

Кўрикда подстанциялар ҳамда хизматлардан иборат жамоалар иштирок этишди.

Биринчи ўринни 220 кВ кучланишли "Бобур" подстанцияси, иккинчи  ўринни "Юлдуз" подстанцияси, учинчи ўринни  эса "Хакан" подстанцияси эгаллади.

"Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали  директори томонидан ғолибларга эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Шунингдек, ходимлар Хавфсизлик техникаси ойлигида фаол иштирок этишга чақирилди, шу билан бирга, хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилган ҳолда ишларни ташкил этиш зарурлиги тушунтирилди.

 

✍️ "Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>