Янгиликлар
Ўзбекистон ва Озарбайжон энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
  • 22.06.2022
  • 241

2022 йил 20 июнь куни Тошкентда энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро англашув меморандуми имзоланди.

Ҳужжатни Ўзбекистон энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев ва Озарбайжон энергетика вазири Парвиз Шаҳбазов имзолади.
 

 


Меморандум энергетика соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутади. Жумладан: нефт-газ ва нефт-кимё соҳаларида, муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида шериклик, энергия ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, шу жумладан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, энергетика соҳасида кадрлар тайёрлаш ва ривожлантириш дастурларини таъминлаш мақсадида қўшма семинарлар, конференциялар, форумлар ўтказиш; икки давлатнинг тегишли хўжалик юритувчи субъектларининг энергетика лойиҳаларида иштирок этиш имкониятлари кенгайтирилади. Шунингдек, учрашув якунлари бўйича томонлар жорий йилнинг 23-24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Энергетика форуми доирасида биринчи экспертлар йиғилиши билан қайта тикланувчи энергия манбалари ва ДХШ масалалари бўйича тажриба алмашишни йўлга қўйишга келишиб олдилар.
 

 


Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкам асосга эга. Хусусан, Озарбайжоннинг “SOCAR” нефт-газ компанияси билан мустаҳкам ҳамкорлик қилинмоқда. Шунингдек, томонлар нефт-газ саноати мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ҳам муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқда.
 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

https://minenergy.uz/uz/news/view/1993

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>