Янгиликлар
БЕҒУБОР БАЙРАМ: БУГУН ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ
  • 01.06.2022
  • 370

Бугун 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.  72 йилдан буён ёзнинг илк куни болажонларнинг севимли байрами сифатида кенг нишонланади.

  Келинг, ушбу сана тарихига назар солайлик...

  1949 йилда Парижда аёлларнинг Халқаро демократик федерацияси конгресси бўлиб ўтади. Бу конгрессда болаларнинг бардамлиги ва бахт-саодатининг кафолати бўлган мустаҳкам тинчликни таъминлаш учун доимий кураш ҳақидаги шиор янгради. Урушдан кейинги даврда сайёрамизда яшовчи барча митти болажонларнинг соғлиқ ва хотиржамлигини сақлаш долзарб муаммога айланиб қолган эди. 1950 йилдан эътиборан 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонлана бошлади.

 1989 йилда БМТ Бош Ассамблеяси болалар ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция қабул қилди. Унда бутун дунё мамлакатлари болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши лозимлиги ҳақида халқаро талаб ва таклифлар ёзилган.

  Хўш, Халқаро болалар куни қандай нишонланади?

  Дунёнинг кўпчилик мамлакатлари ва шаҳарларида бу байрам болалар ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қилиш ҳақида турли суҳбатлар ва маърузалар ўтказиш билан нишонланади. Шунингдек, мазкур санада турли-туман қувноқ ва маданий оммавий тадбирлар, спорт мусобақалари, концертлар ўтказилади. Анъанага кўра, шу куни оғир бемор, даволанишга муҳтож ва ногирон болалар учун хайрия акциялари ва тадбирлар ташкил қилинади.

  Болаларни ҳимоя қилиш куни байрамининг мақсади кенг жамоатчилик диққатини муаммоли болаларга, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, ҳимояланган дунёда яшаш имкониятларига, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратишдир.

  Бир сўз билан айтганда, Халқаро болаларни ҳимоя қилиши куни болаларни парваришлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоялашга бағишланган байрамдир. МДҲ ва бошқа бир қатор мамлакатларда ушбу байрам 1 июнда, БМТ тавсияси билан эса 20 ноябрда нишонланади.

  Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.

  Фурсатдан фойдаланиб «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти, Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси барча болажонларни, хусусан юртимиз келажаги бўлган ёш авлод вакилларини ушбу сана билан самимий муборакбод этади.

 «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан болажонларга турли концертлар, кўргазмалар, сайиллар, спорт мусобақалари ва турли хил тадбирларга чипталар таыдим этилмоқда. Бугун барча ота-оналар болаларнинг юзларига табассум бахш этиб, ўз эътиборлари орқали уларни мамнун этади, деган умиддамиз.

  Дарҳақиқат, дунёда болажонлар кулгуси-ю, шўх-шодон қийқириғидан-да беғубор нарсанинг ўзи йўқ. Тиниқ нигоҳини сизга қадаганча оламдаги жамики ажойиботларни ўрганишга, мушоҳада қилишга уринаётган болакайнинг нурли чеҳрасига боққан ҳар қандай инсон ҳаёт ташвишларини унутади. Зотан, фарзандининг саодатли ва бахтиёр дамларини мудом кўриб яшаш — ҳар бир инсон умрининг асосий мазмунидир.

 

Улуғбек Урунов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

 

Эътиборингизга мавзуга оид хабар ва янгиликлар хронологиясини тақдим этамиз:

31.05.2022 — Биз мустаҳкам оиламиз!

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2404

24.05.2022 — «Катта Қўйлиқ» маҳалласида «Болаларга беринг дунёни!» шиори остида катта байрам дастури бўлиб ўтди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2380

15.05.2022 — 15 май — Халқаро оила куни

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2333

12.04.2022 —  “Super Leo” китоблари Ўрта-Чирчиқ туманидаги жажжи китобсеварларга топширилди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2224

16.09.2021— Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, Энергетика вазирлиги ҳамда "ERIELL Group" томонидан чоп этилган "Super Leo" китоби турли йўналишдаги хайрия ва тарғибот тадбирларида болажонлар учун тарқатилмоқда

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1405

01.06.2021  — “ENERGO-IT” филиали: “Болалар ижоди” кўргазмаси ғолибларига истироҳат боғи чипталар тарқатилди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1103

27.05.2021 — Ўзбекистон ёшлари — Янги Ренессанс бунёдкорлари

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1073

18.09.2020 — Энергетикларнинг фарзандларига ўқув қуроллари тақдим этилиши давом эттирилмоқда

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/514

09.09.2020 — Энергетикларнинг фарзандларига ўқув қуроллари совға тарзида тақдим этилмоқда

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/505

01.06.2020 — Болалик дунёси — беғубор дунё!

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/362

01.06.2020 — 70 йиллик беғубор байрам: бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/360

26.09.2019 — Энергия тежамкорлиги: долзарб мавзуга мактаб ўқувчилари бефарқ эмас!

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/87

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>