Янгиликлар
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ «спорт тарғиботчиси»: бадминтон спорт тури бўйича спорт мусобақалари бўлиб ўтди
  • 28.05.2022
  • 354

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6099-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил давомида “Ўзбекистон МЭТ” АЖда соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш ҳамда ПҚ-5282-сонли қарори билан тасдиқланган дастурнинг 1-иловасига асосан бадминтон спорт тури бўйича спорт мусобақасини ўтказиш белгиланган эди.

Бугун, 2022 йил 28 май куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Марказий бошқарув аппаратида фаолият юритаётган ишчи-ходимлар ўртасида бадминтон спорт тури бўйича спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Учқун” спорт мажмуасида дастлаб эркаклар баҳси, сўнгра аёллар баҳси, мусобақа сўнгида эса оилалар баҳси бўйича 1-, 2-, 3-ўринлар учун ўйинлар бўлиб ўтди.

Аёллар баҳси

1-ўрин — Елена Мелихова;

2-ўрин — Севара Раҳматуллаевa;

3-ўрин — Элмира Газизова.

Эркаклар баҳси

1-ўрин — Олимжон Туллаев;

2-ўрин — Козимхужа Тўхтаев;

3-ўрин — Мирабзал Мирзараимов.

Оилалар баҳсида

1-ўрин — Туллаевлар оиласи;

2-ўрин — Тўхтаевлар оиласи;

3-ўрин — Атажановлар оиласи.

 ✍️ Одилжон Воҳидов, Акциядорлик жамияти «спорт тарғиботчиси»

Эътиборингизга спорт мусобақасида олинган суратларни ҳавола этамиз:

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>