Янгиликлар
ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ — МУҚАДДАС ҚАДРИЯТ
  • 07.05.2022
  • 200

✅ Бугун “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиалида “9 май — Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан хотира тадбири ташкил ўтказилди.

⚡️ Унда “Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали раҳбарияти, ишчи-ходимлари, фахрий энегетиклар ҳамда турдош ташкилот ходимлари иштирок этишди.

“Самарқанд МЭТ” филиали директори М.Х.Пардаев урушнинг аянчли оқибатларини унутмаслик, тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етиш, Ватанга садоқат ҳисси билан яшаш, меҳнат фахрийларини доим эъзозлаш лозимлигини ҳақида ўз фикрларини баён этди.

Тадбир сўнгида “Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали ҳамда “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ходимлари, меҳнат фахрийлари иштирокида филиал ҳовлисидаги Хотира монументи пойига гулчамбарлар қўйилди.

 

✍️ “Самарқанд МЭТ” филиали Касаба уюшмаси аъзолари

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>