Янгиликлар
3 МАЙ — ЖАҲОН МАТБУОТИ ЭРКИНЛИГИ КУНИ
  • 03.05.2022
  • 314

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида 1993 йилнинг 3 май куни ушбу санани «Халқаро матбуот эркинлиги куни» деб эълон қилиш ва шу кунда Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланиши ҳақида махсус резолюция қабул қилинган. Ўшандан буён ҳар йили 3 май санаси дунё бўйлаб Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланади.

Юртимиздаги барча матбуот ходимлари, журналистлар, соҳа вакилларини, қолаверса, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий ОАВ вакилларини 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти номидан табриклаймиз.

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>