Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИДАГИ «ЮЛДУЗ» ПОДСТАНЦИЯСИНИНГ ИККИНЧИ АВТОТРАНСФОРМАТОРИНИ ЮҚОРИ ҚУВВАТЛИСИГА АЛМАШТИРИШ АМАЛИЁТИ ЯКУНЛАНДИ
  • 27.01.2020
  • 816

  Аввал хабар берганимиздек, Андижон вилоятининг Андижон туманидаги «Айрилиш» МФЙ ҳудудида жойлашган «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали  тасаруффидаги 220 кВ ли «Юлдуз» подстанциясида мавжуд 2 дона 125 МВА қувватли автотрансформаторларни «Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш» номли инвестиция лойиҳаси доирасида қуввати 200 МВАли янги, замонавий автотрансформаторга алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

  Нисбатан кам қувватли электр ускуна-жиҳозининг биринчиси  2019 йилнинг 20 ноябрдан 27 ноябргача алмаштирилиб, Фарғона водийси аҳолиси, саноат корхоналари ва ижтимоий соҳа объектларини электр энергия билан таъминлашнинг ишончлилиги қўшимча 75 МВА қувватга оширилган эди.

  220 кВли «Юлдуз» (220/110/10 кВ) подстанциясида АТ-1-125 МВА қувватга эга автотрансформаторни 200 МВА қувватли автотрансформаторга алмаштириш 2020 йил 17-27 январь кунлари режалаштирилган бўлиб, амалиёт 25 январь куни муваффақиятли якунланди.

  Кеча, 26 январь куни янги ҳамда замонавий иккинчи автотрасформаторга юклама берилиб, 72 соат давом этадиган синов режимига қўйилди. Бу Андижон вилоятининг «Юлдуз» подстанцияси қуввати қўшимча 150 МВАга оширилиб, подстанция умумий ҳисобда 400 МВА қувватга эга бўлди дегани.

  Маълумот ўрнида: электр энергетикаси иқтисодий ўсишнинг барқарорлигини ва аҳоли фаровонлигини таъминлайдиган муҳим манба ҳисобланиши, тармоқни модернизация қилиш, энергия қувватларини кўпайтириш ҳамда истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш бўйича соҳада олиб борилаётган ишлар ҳақида қуйидаги маълумотлар (видеолавҳа) орқали керакли маълумотларни олишингиз мумкин:

  Ўзбек тили (кирилл алифбосида):uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/206

  Ўзбек тили (лотин алифбосида): uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/206

  Рус тилида: uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/206

  Инглиз тилида: uzbekistonmet.uz/en/lists/view/206

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг!  t.me/uzmetaxborotxizmati

>