Янгиликлар
Оммавий ахборот воситалари вакиллари диққатига эълон: Матбуот анжуманига таклиф этамиз!
  • 30.03.2022
  • 227

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармонининг 2-банди, “а” кичик бандига мувофиқ ҳар йили давлат органлари ва ташкилотлари 1 мартга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни расмий веб-сайтларига  жойлаштириб, 1 апрелга қадар матбуот анжуманларини ўтказиш вазифаси белгиланган.

Юқоридаги зикр этилган топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида эртага, 2022 йил 31 март куни соат 11:00 да “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Марказий бошқарув аппарати биносида, Акциядорлик жамияти фаолиятининг 2021 йил якуларига бағишланган «Коррупцияга қарши кураш — давлат ва жамият янгиланишида муҳим омил» мавзусида матбуот анжумани ўтказилади. Анжуманда ОАВ ҳамда жамоатчилик вакиллари, шунингдек, турдош ташкилотлардан вакиллар иштирок этишлари мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: “Минор” метро бекати. Маълумот учун телефонлар: 71-208-5641.

✍️ Молиявий бошқарув, бизнес этика ва шаффофлик бўлими

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>