Янгиликлар
Ассалому алайкум, муҳтарама опа-сингиллар!
  • 08.03.2022
  • 231

Барча аёлларни 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз.

Бу ёруғ дунёни қуёшсиз, еру осмонсиз тасаввур этиб бўлмаганидек, ҳаётимизни ҳам мўътабар оналаримиз, меҳрибон аёлларимизсиз тасаввур этолмаймиз.

Сизлар биз учун, аввало, муқаддас Она, азиз Ватан, оила тимсоли, битмас-туганмас меҳр, эзгулик ва куч-ғайрат манбаисиз.

Биз ҳар бир аёл тимсолида, аввало буюк зот — Она сиймосини кўрамиз. Шу боис мўътабар оналаримиз, қадрли опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишни инсоний бурчимиз, деб биламиз.

Сизларни 8 март байрами билан яна бир бор чин қалбимиздан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз.
 
https://t.me/toshkentshaharMET

✍️ "Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари" филиали жамоаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>