Янгиликлар
Энергетика вазирлиги — Қашқадарёда кузатилаётган кучли шамол сабаб электр тармоқлари вақтинчалик тармоқдан ажратилган
  • 28.01.2022
  • 260

Кучли шамол кузатилаётганлиги сабабли Қашқадарё вилояти туман ва шаҳарларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилиш кузатилмоқда.

Шу сабабли, хавфсизликни таъминлаш мақсадида электр тармоқлари вақтинчалик тармоқдан ажратилган.

Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг, электр энергияси қайта тармоққа уланади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

 

▶️ @minenergy_uz

▶️ @prminenergy

▶️ https://t.me/minenergy_uz/4541

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>