Янгиликлар
110 кВ кучланишли Л-19-Д ҳаво электр узатиш тармоғини “Сирғали” подстанциясига “кириш-чиқиш” схемаси орқали улаш ишлари амалга оширилмоқда
  • 01.12.2021
  • 247

  Ўзбекистон  Республикаси Энергетика вазирлиги Илмий кенгаш қарорининг 2021 йил 6 июндаги 42-сонли баёнига асосан, Тошкент вилояти истеъмолчиларининг электр таъминотига ортиб бораётган талабини қоплаш мақсадида, узунлиги 18 км бўлган икки занжирли 110 кВ кучланишли Л-19-Д ҳаво электр узатиш тармоғини “Сирғали” подстанциясига “кириш-чиқиш” схемаси орқали улаш ишлари амалга оширилмоқда.

  Мазкур 110 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғини қуриш ишлари соҳа маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.  Қурилиш монтаж ишлари жорий йилнинг охиригача якунланиши режалаштирилган.

  ✍️  Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва стратегик ривожлантириш бош бошқармаси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>