Янгиликлар
"Катта-Қўйлиқ" маҳалласида экоҳашар уюштирилди
  • 25.11.2021
  • 314

  ✅ Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасига мамлакатимизда фаолият юритаётган турли соҳа вакиллари қаторида энергетиклар ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

  ???? Аввал хабар берганимиздек, бугун "Ўзбекистон миллий электр тамоқлари" акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппарати, "Energo-IT", “Magistraltarmoqqurilish" ва "GRIDKON" филиалларидан 35 нафардан зиёд ишчи-ходимлари "Катта-Қўйлиқ" маҳалласида экоҳашар уюштирди.

  ???? Ҳашар давомида 125 туп дарахтлар экилди. Уларнинг 50 тупи қарағай, 50 туп арча ва 25 туп мевали дарахтлар экилиб, маҳалла атрофи ободонлаштирилди.

  ✍️ Азизбек Ботиров, "Ўзбекистон миллий электр тамоқлари" акциядорлик жамияти Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти сардори

 

???? "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

Telegram каналига аъзо бўлиш учун ????  t.me/uzmetaxborotxizmati

>