ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ЭЪЛОН!!! ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИДА БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДА ТЎЛОВ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
  • 15.10.2021
  • 275

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2021–2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4937-сонли қарори, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси баённомасининг 5.2-бандига асосан “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 500 кВли Ғузор–Регар (Л-507) электр узатиш тармоғини тиклаш” инвестицион лойиҳаси Осиё тараққиёт банки кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда.

  Лойиҳа Сурхондарё вилоятининг Олтинсой, Денов ва Сариосиё туманларининг фермер хўжаликлари, яйлов ерлар ва айрим жойларда аҳоли турар-жойларининг яқинидан ўтганлиги ҳамда электр узатиш тармоғи ости ва ҳимоя ҳудудига тушганлиги боис Денов ва Сариосиё туманларида фуқароларга тегишли бўлган турар-жой кўчмас мулклари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ва жамоат жойлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 1050-сонли қарорлари асосида бузилиш остига тушган.

  2021 йил мобайнида фуқароларга тегишли бўлган турар-жой кўчмас мулк объектлари юқоридаги туман ҳокимликлари билан келишилган ҳолда электр узатиш тармоғи ости ва ҳимоя ҳудудига тушганлиги ва белгиланган тартибда бузилиши тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилганлиги ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилган.

  Бугунги кунга келиб, юқоридаги туманларда лойиҳа доирасида электр узатиш тармоғи ости ва ҳимоя ҳудудига тушган фуқароларнинг барчасида кўчмас мулкларни баҳолаш ишлари тугатилиб, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан баҳолаш ишлари экспертизадан ўтказилди.

Азиз фуқаролар!

  Ҳозирги кунда тартиб бўйича сиз ва сизнинг туманингиздаги фуқароларнинг кўчмас мулк объектларига оид Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов ишлари олиб борилаётганилигини маълум қиламиз.

  Агарда қўшимча маълумотлар, таклиф ёки шикоятларингиз бўлса, қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин (71) 236-6838, мутахассис А.Ботиров.            

✍️ Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси, "Осиё тараққиёт банки лойиҳалари" лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>