Янгиликлар
«Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг uzbekistonmet.uz расмий веб-сайти ишга тушди!
  • 29.10.2019
  • 1048

   Ҳурматли истеъмолчилар ва қадрли энергетика соҳаси ходимлари! «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Ахборот хизмати uzbekistonmet.uz веб-сайти синов режимида ишга тушганини расман маълум қилади.

   Айни пайтда сайтнинг барча саҳифалари тўлдирилмаган ва айрим техник муаммолар кузатилиши эҳтимолдан холи эмас. Шунга қарамай, Сиз ушбу электрон саҳифада Жамият фаолиятига тааллуқли барча очиқ маълумотлар билан бевосита танишингиз, ташкилот манзили, ишонч телефони рақамлари ва электрон почта манзилларини ёзиб олишингиз, ҳатто «Мурожаатлар» рукнида ўз таклиф-мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.

   Шу билан бирга, агарда Сиз Ўзбекистон энергетика соҳаси, хусусан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ҳақидаги маълумотларга, соҳада олиб борилаётган ислоҳатлар, янгиликлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари билан танишишга қизиқсангиз, у ҳолда Жамиятининг қуйидаги веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига  ОБУНА БЎЛИШИНГИЗ мумкин.

1.

Веб-саҳифа:

uzbekistonmet.uz

2.

Telegram:

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

3.

Facebook:

https://www.facebook.com/Ўзбекистон-миллий-электр-тармоқлари-111830440191533

4.

Twitter:

https://twitter.com/uzbekistonmet

5.

Instagram:

https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги ва Вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига  обуна бўлишингиз мумкин.

1.

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги веб-сайти

minenergy.uz

2.

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги

телеграм канали

https://t.me/minenergy_uz

3.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ телеграм канали

https://t.me/ao_uzbekneftegaz

4.

«Ўзтрансгаз» АЖ телеграм канали

https://t.me/uztransgazaj_info

5.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ телеграм канали

https://t.me/AO_Hududgaztaminot

6.

«Ўзатом» агентлиги телеграм канали

https://t.me/uzatom_info

7.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ телеграм канали

https://t.me/hetmuloqot

8.

«Ўзнефтгазинспекция» телеграм канали

https://t.me/uzngiuz

Ҳурмат билан,

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 

>