ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Жорий йил якунига қадар 3 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилади — “ЎзМЭТ”
  • 16.07.2021
  • 241

Хусусан:

▫️ “Ўзбекистон ҳудудида жойлашган 500 кВли “Ғузор–Регар” (Л-507) юқори кучланишли электр узатиш тармоғини тиклаш” инвестиция лойиҳаси, қиймати 14,8 млн АҚШ доллар.

▫️ “500 кВли Сурхон–Пули-Хумри (Хўжа-Алвон) электр тармоғини қуриш лойиҳаси доирасида 500 кВли “Сурхон” подстанциясидаги очиқ тақсимловчи қурилмани кенгайтириш” инвестиция лойиҳаси, қиймати 32 млн АҚШ доллар.

▫️ “Поп–Наманган–Андижон электрлаштирилган темирйўл линиясининг ташқи объектларини электр таъминоти билан таъминлашда таянч нимстанциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси, қиймати 11,2 млн АҚШ доллар.

 Аввалроқ, 2021 йилда Тожикистон билан узилган 64 км электр узатиш тармоғи қайта тикланиши ҳақида хабар берилган эди.

Манба: Энергетика хабарлари

https://t.me/energetika_xabarlari

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxborotxizmati

>